• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Relovo нашрининг хабар қилишича, «Реал» 2020 йилга қадар «Атлетико» академиясида тарбия топган 18 ёшли футболчини кузатиб бормоқда.

Аргентиналик футболчининг Манчестер жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Уни яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор. Бироқ «Манчестер Юнайтед» Гарначо билан имкон борича тезроқ битимни узайтиришни истамоқда.

«Реал» эса янги шартнома борасида келишувга эришилгунга қадар Алехандрони ўзига оғдириш истагида. Қайд этилишича, вингернинг ўзига «Реал» варианти ёқмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛда учта ўйин ўтказиб, битта гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар