• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остинда коронавирус аниқланди. Бироқ унда касаллик енгил шаклда кечмоқда. Бу ҳақда вазирнинг ўзи Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Сиёсатчи тўлиқ эмлангани, шунингдек, бустер дозани ҳам олгани сабаб касаллик унда эмланмаганлардан кўра «анча енгил» ўтмоқда.

Остиннинг сўзларига кўра, у беш кун давомида ўзини ўзи яккалайди. Бу вақт давомида у барча ваколатларини сақлаб қолади ва муҳим учрашувлар ҳамда консультацияларда «имкон доирасида» виртуал равишда иштирок этади. Остиннинг айтишича, у АҚШ президенти Жо Байден билан бевосита 21 декабрь куни мулоқот қилган — унда коронавируснинг дастлабки белгилари пайдо бўлишидан бир ҳафта олдин.

Пентагон раҳбари касалликнинг енгил ўтаётганини эмланишлар фойда бераётганининг исботи деб атаган. «Қайта вакцинациядан ўтиш имконига эга барчани ундан ўтишга чақиришда давом этаман», — дейди Остин. АҚШ қуролли кучларида коронавирусга қарши эмланиш мажбурий этиб белгиланган.

АҚШда ҳам худди Европадаги каби айни вақтда коронавируснинг «омикрон» штамми кенг тарқалмоқда. Пандемия масалалари бўйича америкалик етакчи мутахассис Энтони Фаучи 2 январь куни COVID-19 билан касалланишнинг янги ҳолатларни «қарийб вертикал ўсиш» деб атаганди.

Аввалроқ АҚШ разведкасининг минглаб ходимлари эмланишдан бош тортгани учун ишдан бўшатилиши мумкинлиги, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар