• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Бокс бўйича саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Жанубий Кореяда кўргазмали жангда иштирок этди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бокс афсонасига кореялик блогер Ди Кей Ё рақиб бўлди. Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Сўнгги раундда Менни рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Кўргазмали жангнинг якунида ғолиб номи эълон қилинмади.

43 ёшли Пакьяо 2021 йилда WBC камари учун Йорденис Угасга қарши жангда мағлуб бўлганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди. Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида Менни учинчи ўринни эгаллади ва Филиппин Сенатидаги ўз лавозимидан айрилди.

Менни илк бор 1995 йил январь ойида Эдмунд Энтингга қарши профессионал рингда дебютини ўтказган. Ўша жангда Пакьяо ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган. Унинг ҳисобида 62 та ғалаба (39 таси нокаут), 8 та мағлубият ва 2 та дуранг мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар