Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финалида Португалия терма жамоаси Марокаш билан баҳсда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.
Португалия ҳужумчиси Криштиану Роналду учун бу сўнгги Жаҳон Чемпионати эди. Мусобақани тарк этгандан сўнг 37 ёшли Роналду Instagram саҳифасида мундиал кечинмалари билан ўртоқлашди.
Криштианунинг ушбу постига турли изоҳлар ёзилди. Жумладан, Франция ва «ПСЖ» юлдузи Килиан Мбаппе тож ва эчки (инглизчада GOAT (Greatest of All Time) — Буюк деган маънода) эможисини қўйди. Бу билан Мбаппе Роналдуни барча даврларнинг энг яхшиси ва қирол дея атаган.
Шунингдек, афсонавий футболчи, ҳозирда шифохонада ётган бразилиялик Пеле: «Бизга табассум улашганинг учун раҳмат, дўстим», — дея изоҳ қолдирган.
Яна бир бразилиялик футболчи, «Реал» аъзоси Винисиус Жуниор эса шу тариқа ҳамдардлигини билдирган:
Яқинда Роналдудан шов-шувли интервью олган журналист Пирс Морган ҳам Криштиануни олқишлаб, эможи қолдирган:
Аралаш жанг санъати устаси, Bellator жангчиси Питер Куилли «Абадий афсона», — дея изоҳ қолдирган.
«Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» каби клубларда тўп сурган футболчи Эммануэль Адебаёр ҳам Роналдуга омад тилаган.
Франциялик футболчи Мамаду Сако «Ҳурмат! Афсона!», — деб ёзиб қолдирган.
«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Жесси Лингард ҳам Мбаппе сингари «GOAT» яъни «Буюк» изоҳини ёзган.