• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Кўчада қорнинг музлаган йўлаклари ва «совуқ ҳаволи» қиш қуёши …Одамлар ўқишга, ишга ҳар доимгидан кўпроқ шошиладилар, изғириндан пана бўлишга ҳаракат қилади.Улар шошиб ўтаётган катта-кичик йўлларнинг хавфсизлиги, тоза ва қулайлиги, манзилига элтаётган уловларнинг масъулияти эса бизнинг бугунги қаҳрамонларимиз қўлида!

Умумий майдони 510 млн км квадрат бўлган ер шарида яшайдиган миллионлаб одамлар, турли меҳнат фаолиятлари билан машғул, ўз касбларига эга.

Ва бу касблар алоҳида йўналишлар орқали, маълум жамият ҳамда давлатнинг муваффақиятли қурилиши учун хизмат қилади.

Бугун «Дарё» жамоаси ана шу касб эгаларининг ўз манзилига эсон-омон етиши учун, тўрт фасл кўчада туриб хизмат қиладиган инсонларнинг фаолияти билан танишди.

Аввалига биз фаолияти давомида кун ва тун алмашиб ишлайдиган йўл патруль хизмати ходими ҳикоясига қизиқдик.

Иш вақтимиз тонгги 00:07 дан бошланади. Эрталабдан чиқиб қиладиган ишимиз йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.

Ёғингарчилик пайтлари йўл-транспорт ҳодисалари кўпаяди. Қор ёғса ҳамкасбларимиз  йўловчилар хавфсизлиги учун эрталабгача йўлларни тозалаб қўядилар.

8—10 соат давомида уч сменада ишлаймиз.

13 йилдан бери шу касб эгасиман. Оила аъзоларим ҳам, ўзим ҳам шунга кўникканмиз.

Эрта тонгдан бошлаган сафаримизда Ободонлаштириш ходимларига кўзимиз тушди. Улар қалин қорлари билан келадиган қишда йўлакларни одатдагидек супурмайди, балки аёл-у эркак тенгма-тенг курайди. Шу пайтда ҳовлимизнинг томини ва кичкина саҳнини қалин қордан кураш учун қанчалик захмат чекишимизни эслаш қийин эмас.
Совуқда ишлаш қийин. Қор ёққан кунлари супуришни имкони йўқ, шунинг учун барча билан тенгма-тенг кураймиз. Касал бўлган пайтларим ҳам бўлади, лекин ҳеч нолимаганман, барибир ишга қайтиб чиққанман.

4 та болам бор. Уларни едириш, кийдириш ва ўқитиш керак. Ишимизда байрам пайтлари рағбат сифатида рўзғорга керакли озиқ-овқатлар бериб турилади.

Кейинги суҳбатдошимиз кўп йиллар давомида одамлар узоғини яқин қилиб келаётган «Газель» йўналишли такси ҳайдовчиси бўлди. У ҳозирги пайтда ҳайдовчиларга ишлаш оғирлашгани, «кунлик план»ни тўлдириш ҳақида ҳикоя қилди.
Ҳайдовчилик фаолияти ҳозирги шароитда қийин. Кўп ҳайдовчилар газ масаласи туфайли қийналяпти. Улар кечаси 01:30—02:00 да газ қуйиш шохобчаларида навбат олиб, эрталаб 06:00—07:00 да у ердан чиқиб ишга келишяпти.

Одамлар билан ишлар эканмиз, улардан юзтаси рахмат айтса, барибир биттаси қарғаб кетади. Бунақа вазиятлар ҳам бўлиб туради.

Бугунги кунда ҳайдовчиларнинг кунлик режаси — 300 минг сўм. Йўл ҳақи 3 минг сўм ва машинага сарфланадиган газ 150 минг сўм атрофида. Булардан ташқари у бола-чақасига 4 та нон олиб киролмаса қанақа шофёр бўлади?

«Дарё» жамоаси турли қаҳрамонлар ва уларнинг фаолияти билан танишишда давом этади. Сиз ҳам ана шундай қаҳрамонларни билсангиз бизга хабар беринг ва биз сизни топамиз.

Ўхшаш янгиликлар