• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Бухоро вилояти судида Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2022 йилнинг 1—2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни бошлагани хабар қилинганди. Махсус комиссия суд жараёнига оид ноаниқ ҳолатга тушунтириш берди.

Гап шундаки, Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага эълон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани маълум қилинган эди. Жамоатчиликда қолган шахслар қаерда деган мазмундаги саволлар юзага келди. Аммо суд жараёнлари 22 киши устидан ўтказилмоқда.

Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари Комиссия ташаббуси билан жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилган. Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, суд жараёнлари қонунчиликка мувофиқ ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланган фуқароларнинг суд мажлиси

Бухоро вилояти судида Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2022 йилнинг 1—2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади.

22 нафар судланувчига оид жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Й.Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Фото: Kar24.uz

Фото: Kar24.uz

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар — Д.Тажимуратов, Л.Каллиханова, А.Турданов, А. Сметуллаев, Д.Джиемуратов, Б.Кадирбергенов, Б.Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ.Сейтимов, А.Нуратдинов, С.Медетов, Н.Найипов, П.Шамшетов, Р.Бекмуратов, С.Каипов, Б.Генжебаев, С.Калилаев, П. Нурниязов, С.Калимов, Н.Султамуратов, А.Темирханов, А. Адилбеков Жиноят кодексининг 11 та моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар