• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Мадагаскарга Ана тропик циклони ёпирилди, табиий офат оқибатида кучли ёмғирлар ёғди ва сув тошқинлари туфайли 34 нафар одам ҳалок бўлди, 64 мингга яқин одамга талафот етди. Бу ҳақда The Watchers хабар қилган.

Фото: EPA

Маълумотларга кўра, Аналаманга ҳудудида 58 мингдан зиёд аҳоли табиий офатдан зарар кўрган.

Пойтахт Антананаривуда уйлар вайронага айланган. 17–19 январь оралиғида камида 10 киши, 22–23 январда эса яна 24 киши ҳалок бўлган.

6 800 дан зиёд уйларга сув тошган, кўплаб бинолар сув остида қолиши ёки қулаб тушиш хавфи остида. Қарийб 39 минг одам хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Фото: EPA

Аналаманга ва бошқа ҳудудларда мактаблардаги дарслар 28 январгача вақтинча тўхтатилган.

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Фото: EPA

Аввал Малавига ёпирилган кучли циклон мамлакат аҳолисини электрсиз қолдиргани, сув тошқини ва кучли шамол оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

2021 йил декабрь бошларида Бразилияда сув тошқини туфайли 7 киши ҳалок бўлган, минглаб одамлар эвакуация қилинган эди. Шунингдек, декабрда Малайзияда йирик сув тошқинлари юз бериб, 25 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Январь ўрталарида эса Россиянинг Сахалин вилоятидаги қор циклони совуқ шамоллар ва бўрон олиб келган.

Ўхшаш янгиликлар