• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Америкалик актёр, режиссёр ва сценарий муаллифи Жек Николсоннинг деменсиядан азият чекаётгани ва уйидан ташқарига чиқмаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Фото: «Saltmag.ru»

84 яшар Николсонга яқин бўлган манба жисмоний жиҳатдан унда ҳаммаси жойидалиги, муаммо ақлий фаолияти билан боғлиқ эканини таъкидлаган. Қайд қилинишича, қизи ва ўғлининг ғамхўрлиги остидаги Николсон Лос-Анжелесдаги уйида «ҳаётининг сўнгги қайғули кунларини яшамоқда».

«Какку уяси узра парвоз» (Оне флеw овер тҳе cуcкоўс нест), «Муртадлар»(The департед) фильмларидаги роли билан яхши таниш бўлган Жек Николсон уч марта «Оскар» мукофотини қўлга киритган.

Маълумот учун, деменсия — бош мия зарарланиши оқибатида юзага келадиган ва ақлий қобилиятнинг сезиларли даражада пасайиши билан намоён бўладиган асаб тизими касаллиги.

Ўхшаш янгиликлар