• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Актриса Дурдона Қурбонова 2 июнь куни 24 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

Актриса йўлбарс мучалида туғилгани учун йўлбарсга «айланди».

Хонанда Шаҳзода кенжатойи Халид билан тушган суратини кузатувчилари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Шаҳзода Муҳаммедова кузатувчиларига Мальдив оролларидан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Актриса Мальдивдан қайтиб, оиласи билан ҳордиқ чиқариш учун Дубайга кетди.

Актриса Ситора Фармонова Malibu’сига қандай рақам таққанини мухлисларига кўрсатди.

Блогер ва актриса Хонзода қизалоғи билан фотосессия ташкиллаштирди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева марҳум хонанда Лайлонинг «Жонгинам» қўшиғини куйлади. Муниса болалигида Лайлонинг мухлисаси бўлганини ҳам ёзиб қолдирди.

Севара Назархон онаси ва қизалоғи Имон Анварнинг суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Россиялик хонанда Максим «Биласанми?» («Знаеш ли ти?») қўшиғини футбол бўйича Россия кубогида ижро этди. «Спартак» футбол жамоасининг 50 минг мухлиси хонандага жўр бўлди.

Дилноза Кубаева кузатувчиларига ўғли Муҳаммад Амин билан тушган сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Феруза Норматованинг Instagram’даги кузатувчилари сони 1 миллионга етди. Шу муносабат билан актрисанинг дугоналари унинг кайфиятини кўтариш мақсадида уйи олдида сюрприз тайёрлади. Феруза Норматова ушбу кутилмаган совғадан йиғлаб юборди.

Ҳулкар Абдуллаева 1 июнь куни туғилган кунини нишонлади.

Фото: Instagram

Хонанда туғилган кунини шоу-бизнесдаги яқинлари даврасида нишонлади.

Жигар саратонига чалинган актриса Раъно Шодиева Туркиянинг Истанбул шаҳрида кимёвий терапия муолажаларини олмоқда. Актриса ўзига ўхшаб оғир касалликлар билан курашаётган беморларга руҳий далда бериш мақсадида видео тайёрлади. Унда муолажа олаётган Раъно Шодиева севимли қўшиғига рақсга тушаётганини кўриш мумкин.

Хонанда Севинч саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ўғлини уйлантирди. Хонанданинг қувончли кунида ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари меҳмон бўлди.

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар