• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Нилуфар Усмонова Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган концерт дастурига тайёргарлик кўрмоқда.

Хонанда Лола Абу Дабида жойлашган Лувр музейига борди. У музейнинг замонавий архитектура мўъжизаридан бири эканини, яна бир орзуси амалга ошганини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 8 декабрь Конституция байрами муносабати билан Бухоро вилояти Ғиждувон туманида концерт берди.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова Бухородаги концерт дастуридан сўнг пойтахтга қайтгани акс этган видеони ўз саҳифасига жойлади.

Инстаблогер, хонанда Азода фолловерларига янги суратини тақдим этди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Зиёда турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан тушлик қилгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Зиёда оилавий тушган суратини ҳам мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Ҳосила Раҳимова Ромитанда ўтказилган кўпкарида эркаклар билан елкама-елка от чопди.

Шунингдек, Ҳосила Раҳимова Бухородаги концертда мухлисаси билан рақсга тушди.

Каниза мухлисларига янги сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Телебошловчилар Шох Алимович ҳамда Ойхон Ифорзода қизалоғини туғуруқхонадан уйига олиб келгани акс этган видеони эълон қилди. Хонанда Заҳида жуфтликнинг қизалоғига атаб Зебо таронасини ижро этди.

«Уммон» гуруҳи хонандаси Зоҳид Рисқиевнинг турмуш ўртоғи Камола Ортиқова обуначиларига Instagram’дан реклама орқали даромад топишини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Дилдора Ниёзова турмуш ўртоғи Латифжон Юнусов билан Умра сафаридаги навбатдаги видеосини саҳифасига жойлади.

Болливуд юлдузи Катрина Каиф ўзидан 5 ёш кичик турмуш ўртоғи Вики Каушал билан тушган суратини саҳифасига жойлади ва уни турмуш қурганига бир йил тўлгани билан табриклади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Маҳоратли раққоса Паризода ўзининг илк онлайн рақс курсига тайёргарлик ишларини бошлади.

Хонанда Иззат Шукуров бувиси, халқ ардоғидаги актриса Азиза Бегматова билан Умра сафарида тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Озода Нурсаидова тўй хизматларининг бирида мухлислари қуршовида қўшиқ куйлади.

Телебошловчи, актриса Дилдора Рустамова «Ўзбекистон конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Гули Асалхўжаева келинлари меҳмон кутиб олишга тайёрланаётгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Хонанда Дилсўз янги суратини мухлисларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Дилсўз турмуш ўртоғи Фаррух Раимов билан дуэт куйлашини маълум қилди.

Мавзуга доир:

Ўхшаш янгиликлар