• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Кўплаб юлдузлар фильм ва сериалларни суратга олишда қўшимча масъулиятни ўз зиммаларига олади. Масалан, қаҳрамонлари нима кийишини ўзлари танлайди.

Ҳелена Бонем Картер, «Гарри Поттер» фильмлари серияси

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳелена Бонем Картер қаҳрамони Беллатриса Лестренж образини яратишда фаол иштирок этади. Картер дастлаб ўзи учун режалаштирилган «қопдек» кийимини кийишни хоҳламайди. Актриса бу персонаж илгари жозибали бўлган, аммо қамоқда ўтказган йиллар унга таъсир қилган деб ҳисоблайди. Ҳелена томонидан киритилган ушбу ўзгаришлар билан Беллатрисанинг либоси қаҳрамоннинг тақдирини ўзида акс эттирди.

Кейт Уинслет, «Амонит»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ушбу фильмда Кейт Уинслет 19-асрда яшаган палеонтолог Мери Энн ролини ўйнайди. Рол учун Кейт ўша даврга мос кийиниши керак эди, аммо актриса корсетдан бош тортади. Унинг фикрича, Мери бундай кийимда ишини бемалол қила олмасди. Костюм дизайнерлари Уинслетнинг ғоясини қабул қилишади.

Анна Кендрик, «Мукаммал овоз-3»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Фильм ижодкорлари Анна Кендрикнинг қаҳрамони тор ва очиқроқ либослар кийишини хоҳлашади. Аммо Кендрик бундай кийимлардан бош тортади. Унинг фикрича, томошабинларни актрисаларнинг ташқи кўриниши унчалик қизиқтирмайди. Улар турли қизлар ҳақида ҳикоя қиладиган фильмни кўриш учун кинотеатрларга боришади.

Алан Рикман, «Гарри Поттер» фильмлари серияси

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Гарри Поттер фильмларида Северус Снейп ролини ўйнаган Алан Рикман ўз қаҳрамони учун кийим танлашда шахсан иштирок этган. Кўпроқ тугмалар ва тор енгларни қўшишни таклиф қилган Рикман эди. Актёр қаҳрамон образини тўлдириш учун кийим ҳам муҳим элемент деб ҳисоблайди.

Жулия Робертс, «Notting Hill»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Саҳналардан бирида Жулия Робертснинг қаҳрамони севгилиси олдига келади ва унга бўлган ҳис-туйғуларини тан олади. Сценарий муаллифининг айтишича, Робертснинг шундай муҳим эпизод учун либосни ўзи танлаган. Робертснинг сўзларига кўра, унинг қаҳрамони ўша саҳнада оддий одамга ўхшаб кўриниши керак эди. Шунинг учун, Жулия шунчаки суратга олиш учун келган кийимларида қолади: кофта, юбка ва шиппакда.

Даниэль Крейг, Жеймс Бонд фильмлари серияси

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Дэниэл Крейг биринчи марта Жеймс Бонд ролини ўйнаганида, у образи учун кийим танлай олмайди. Аммо «007: Skyfall» фильмидан бошлаб, актёр қаҳрамон образига ўзига хос нарсаларни қўшишни бошлайди. Мисол учун, у торроқ костюм сўрайди, чунки у ҳақиқий ҳаётда шундай кийинади. Шундай қилиб Бонд ҳам Крейгнинг севимли брендларини кийишни бошлайди.

Зендая, «Эфория»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Зендая Ру Беннет характерини шакллантиришда қаҳрамоннинг гардеробига ўзи кўп киядиган топларни қўшишни таклиф қилади. Костюм дизайнери бу ғоя маъқул келиб, кўплаб топлар сотиб олади ва уларни турли рангларга бўяйди.

Тимоти Шаламе, «Кичик аёллар»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ушбу фильмдаги либослар бўйича дизайнерлар Тимоти Шаламенинг дидига шунчалик қойил қолишганки, қаҳрамони учун образларни яратишни актёрга ишониб топширишга қарор қилишади. Унга ранглрни хоҳлаганча аралаштириб, комбинация қилиши мумкинлигини айтишади.

Дэвид Теннант, «Доктор Ким»

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Дэвид Теннантнинг ўзи қаҳрамони учун пойабзал танлайди: юришга қулай қаймоқранг кроссовка. У бир пайтлар омма олдига костюм ва кроссовкада чиққан ошпаз Жейми Оливердан илҳомланган. Костюм дизайнерларига бу фикр ёқмайди ва улар актёрга чиройли туфлилар таклиф қилишади, лекин у рози бўлмайди. Натижада мухлислар Дэвиднинг имижига ошиқ бўлишади.

Мавзуга доир:

Микки Маус, Винни Пух, Дональд Дак: Уолт Disney дунёга машҳур қаҳрамонларини қандай яратган?

«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)

«Фи, Чи, Пи», «Сукунат», «Оролдаги эртак» — қайта-қайта кўришга арзийдиган, кучли сюжетга эга бўлган турк сериаллари

Ўхшаш янгиликлар