• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

ФИФА Европа Кенгашининг навбатдаги йиғилишида агентлар билан муносабатда қоидаларни қатъийлаштириш масаласини кўтариб чиқади.

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг агенти Жорже Мендеш

Фото: The Guardian

ФИФА президенти Жанни Инфантино иштирок этадиган йиғилишда Лорд Жорж Фолкс футбол бошқаруви бўйича ҳисоботни тақдим этади.

Фолкс қуйидаги таклифларни илгари суриши кутилмоқда:

  • битим учун агент улушига чекловлар қўйиш. Хусусан, сотувчи клуб номидан иш олиб борадиган агент учун улуш 10 миллион доллар миқдорида лимит белгилаш таклиф этилмоқда;
  • топ-клубларнинг маблағларини кичик жамоалар фойдасига қайта тақсимлаш имконини берадиган бирдамлик тўловлари тизимини яратиш;
  • шаффофлик бўлиши учун агентлар томонидан олинган улуш ва тўловларни рўйхатга олиш.

Европа Кенгаши 47 та аъзо давлатдан иборат халқаро ташкилот бўлиб, у «инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги»ни ҳимоя қилишни асосий мақсад қилиб олади. Агар Фолкс томонидан тақдим этилган ҳисобот парламет ассамблеяси томонидан маъқулланса ва вазирлар кенгаши томонидан овозга қўйилса, аъзо ҳукуматлар уни амалга ошириш ишларини кўриб чиқиши мумкин.

Европа Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 26 январь куни бўлиб ўтади.

Мавзуга доир: «Сенинг статистиканг бир тийинга қиммат». Златан Ибрагимович ва Мино Райоланинг ҳамкорлик тарихи ҳақида

Ўхшаш янгиликлар