• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Европа Иттифоқида табиий газ нархининг юқори чегарасини белгилаш таклифи юзасидан келишмовчиликлар кучайиб, 12 аъзо давлатдан иборат гуруҳ чегарани сезиларли даражада камайтиришни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Бельгия, Греция, Италия ва Польша чегарани пасайтиришни талаб қилган.

Европа комиссияси таклиф қилган режага кўра, агар Амстердам фонд биржасида газ нархи камида икки ҳафта давомида 1 МВт/соат учун 275 евродан (1000 куб метрга тахминан 3 минг доллар) ошса, чеклов кучга киради.

Бунинг учун LNG нархи билан фарқ камида ўн кун давомида 58 евродан ошиши керак.

Чехия нарх чегарасини 220 еврога, фарқни эса 35 еврога туширишни таклиф қилди. 12 давлатдан иборат гуруҳ Чехия ҳукуматига бундай чекловларни қабул қилиб бўлмаслигини ва уларни сезиларли даражада камайтириш кераклигини айтди.

Таъкидланишича, 13 декабрь куни Европа Иттифоқи мамлакатлари энергетика вазирларининг навбатдан ташқари кенгаши бўлиб ўтади. Унда Россия гази нархининг юқори чегараси муҳокама қилинади.

Аввалроқ Ғарбнинг Россия нефтига қарши санкциялари кучга киргани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар