• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Бухоро вилоятида 2021 йилда туризм хизматлари ҳисобига вилоят иқтисодига жами 478,9 миллиард сўм тушум жалб қилинган. Бу ҳақда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, маблағдан хорижий сайёҳлардан олинган тушум қиймати 79,9 миллиард сўмни ташкил этади. Кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 4,5 бараварга ошган. Туризм тармоғида 500 нафарга яқин янги иш ўрни яратилган.

Маълумот учун, вилоятдаги 30 та тадбиркорлик субъектларига берилган 79,4 миллиард сўм кредит маблағларининг 18,6 миллиард сўми тўлов муддати 6 ойдан 2 йилгача пролонгация қилинган. 78 та тадбиркорга 1,2 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари берилган. 27 та тадбиркорга 1,6 миллиард сўмлик ссудалар ажратилган. Янги туризм йўналишларини ўзлаштириш ва амалиётда жорий этиш мақсадида 2 та сайёҳлик ташкилоти ва 5 та гид-экскурсоводга жами 35 миллион сўм грант ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятига 2021 йилда жами 2,2 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган . Хорижий туристлар сони 3,5 бараварга, ички туристлар сони 8 бараварга ошган.

Ўхшаш янгиликлар