• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Айни вақтда Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов иштирокида аҳолига газ ва электр энергияси етказиб бериш борасида йиғилиш ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, «Ўзтарнсгаз»га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар мавжуд. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб.

«Жўрабек Турсунпўлатович, Бекзод Рахматуллаевич Норматов барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтирилиши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келиб, техник носозликлар келиб чиқишига ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради.

Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда», — дейди Админстрация раҳбари.

Йиғилишда айтилишича, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалладаги хонадонлар куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган.
«Улуғбек Мустафаев республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сони кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин.

Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда.

Шерзод Ходжаев, Эркин Якубов, Хусниддин Хасилов кўмир етказиб бериш бўйича тасдиқланган етказиб бериш гарфиги ижросини қатъий таъминласин», — деди Сардор Умурзоқов.

«Бу ҳолатга бизларни олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Улар ичимизда, ҳозир ҳам йиғилишда ўтирибди айримлари», — дея қўшимча қилди Умурзоқов.

Ўхшаш янгиликлар