• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

БААнинг Абу-Даби шаҳрида 11 декабрь куни бокс бўйича IBA Champions Night мусобақаси бўлиб ўтди.

Бокс кечасининг марказий жанги супер оғир вазн тоифаси вакиллари ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ва келиб чиқиши Россиядан бўлган, Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Данис Латипов ўртасида кечди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва уларнинг барчасида ўзбекистонлик боксчи катта устунлик қайд этди.

Якунда ҳакамлар бир овоздан Баҳодирнинг ғалабасини қайд этди. Жалолов ушбу ғалаба орқали IBА чемпионлик камарига эга чиқди.

Мазкур бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров Куба вакили Ёэнлис Эрнандес Мартинесга қарши рингга кўтарилди. Мазкур беллашувда кубалик боксчининг қўли баланд келди.

Ўхшаш янгиликлар