• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Қорақалпоғистон воқеаларига алоқадорликда айбланган шахслар устидан бўлиб ўтаётган суд жараёнлари юзасидан баёнот билан чиқди.

Қайд этилишича, АҚШ суд жараёнларини диққат билан кузатмоқда. Мамлакат айбдорларни қонуний жавобгарликка тортиш керак, деган фикрда.

«Америка Қўшма Штатлари июль ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган фожиали воқеаларга алоқадорликда айбланган 22 киши устидан бугун Бухорода бошланган суд жараёнларини диққат билан кузатиб бормоқда. Биз ҳукуматни ижтимоий шаффофлик бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва хавфсизлик кучлари ходимлари Ўзбекистон қонунчилигини бузган тақдирда уларни жавобгарликка тортишга ундаймиз. Биз омбудсман бошчилигидаги тергов комиссиясини ўз хулосаларини имкон қадар тезроқ эълон қилишга чақирамиз», — дейилади хабарда.

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларга алоқадорликда айбланган фуқароларнинг суд мажлиси

Бухоро вилояти судида Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2022 йилнинг 1—2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади.

22 нафар судланувчига оид жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Й.Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Фото: Kar24.uz

Фото: Kar24.uz

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар — Д.Тажимуратов, Л.Каллиханова, А.Турданов, А. Сметуллаев, Д.Джиемуратов, Б.Кадирбергенов, Б.Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ.Сейтимов, А.Нуратдинов, С.Медетов, Н.Найипов, П.Шамшетов, Р.Бекмуратов, С.Каипов, Б.Генжебаев, С.Калилаев, П. Нурниязов, С.Калимов, Н.Султамуратов, А.Темирханов, А. Адилбеков Жиноят кодексининг 11 та моддаси бўйича айбланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар