Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 4 январь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.
Фарғонадаги хонадонлардан бирининг дарвозаси яқинида дадасининг машинасини юваётган болакай.
Фото: «Дарё» / Хонзодабегим Аъзамова
Дакар-2022 раллиси иштирокчиси мусобақанинг биринчи босқичида квадроциклда кетаётган пойгачи. Бу йил машҳур ралли Саудия Арабистонида бўлиб ўтмоқда. Дакар-2022 ғолиблари 14 январь куни аниқланади.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Видео: Қордан тозаланаётган Қамчиқ довони йўллари
Лондон ҳайвонот боғида ўтказилаётган йиллик инвентаризация пайтида ҳовузда сузиб юрган Гумболдт пингвинлари.
Фото: AP Photo
Токёда йилнинг биринчи иш кунида янги йил ибодатларини бажариш учун Канда Мёжин ибодатхонасига ташриф буюрган одамлар.
Фото: AFP
Буэнос-Айрес жанубидаги Balneario 12 Beach Club’да марҳум футбол юлдузи Диэго Марадона шарафига атаб ҳовуз тубига чизилган сурат.
Фото: AFP
Саудияда ўтаётган Дакар-2022 раллисида иштирок этаётган RedBull жамоасининг пойгачи юк машинаси.
Фото: Getty Images
Чили пойтахти Сантиягода мухсус кучлар атрофида учиб юрган асаларилар. Мамлакат асаларичилари ҳукуматдан қурғоқчиликка қарши чора кўришни талаб қилиб президент саройи яқинига асалари уяларини олиб келиб қўйишди.
Фото: Reuters
Англиядаги Дельфи ва Нью-Бедфорд дарёлари ўзанидан тошиши оқибатида сув тошқини юзага келди. Суратда: Сув босган ҳудуддан ўтган А-1101 йўли бўйлаб кетаётган автомобиль.
Фото: PА
Валь-ди-Фиемме шаҳридаги Tour de Ski мусобақасида аёллар ўртасида 10 километр масофа босиб маррага етиб келган спортчилар.
Фото: AP Photo
Хитойнинг Цианциао округидаги янги 220 кВ юқори кучланишли электр узатиш линияси ва трансформация лойиҳаси қурилишида қатнашаётган ишчилар.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Бухорода 270 мегаваттлик ИЭС ишга туширилди
Хитойнинг Гуангдонг провинциясидаги Rock Square савдо марказидаги ёруғлик шоусига ташриф буюрган одамлар.
Фото: Getty Images
Квинсленд штатида одамлар кучли тўлқинлар остида қолиб кетган машина ағдарилиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Фото: Reuters
Дакар раллисининг 2-босқичида ҳаракат қилаётган «Бензина Орлен» жамоаси аъзоси Мартин Прокоп ва ёрдамчи ҳайдовчи Виктор Читка.
Фото: Reuters
АҚШ пойтахтида кучли қор ёғганидан сўнг Вашингтон ёдгорлиги ёнида чанғида учиб юрган эркак.
Фото: Reuters
Ашдодда COVID-19 таҳлили учун намуна топшириш мақсадида машиналарида навбатда турган одамлар.
Фото: Reuters
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йилда қанча фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани маълум қилинди
Австриянинг Инсбрук шаҳрида чанғидан сакраш бўйича Four Hills турнирининг учинчи босқичида қатнашаётган швейцариялик спортчи Киллиан Пейер.
Фото: AP Photo
Аввалги кунларнинг фотогалереялари:
- Президент тақдирлаган Абдусатторов, Кореяда ҳосил бўлган музли девор, пушти тусга кирган кўл. 3 январь суратлари
- Янги йилни биринчилардан бўлиб кутиб олганлар, кўл тубига ўрнатилган арча, ғаввос қорбобо. 31 декабрь суратлари
- Аргентинада кузатилаётган жазирама, озиқ-овқат танқислигига дуч келган афғонлар, Янги йил ярмаркаси. 30 декабрь суратлари
- Янги йил кечаси ёқиб юбориладиган «омикрон», университетни битирган афғон талаба қизлари, бегуноҳ чақалоқлар куни. 29 декабрь суратлари
- Хом тухум ва ун билан жанг қилаётган испанлар, шаҳар ичида қурилган кема, газ учун узун навбат. 28 декабрь суратлари
- Совға олган ҳайвонлар, музлаган шаршара, саводли денгиз шери. 27 декабрь суратлари
- Сув илинжида йўлга тушган ака-ука афғонлар, реанимациядаги байрам, Янги йилни кутиб олган дунё. Ҳафта суратлари