• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Юрген Клопп Англия Премьер Лигасида мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» Англия чемпионатини мусобақа ғолиби «Манчестер Сити»дан 1 очко ортда қолган ҳолда 2-ўрин билан якунлади.

54 ёшли мутахассис ушбу совринни фаолияти давомида иккинчи марта қўлга киритди. Немис мураббийи илк бор 2019/20 йилги мавсумда бу номга лойиқ кўрилганди.

Клоппдан ташқари АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи совринини бир мартадан кўп қўлга киритган мутахассислар: Алекс Фергюсон (11 марта), Арсен Венгер, Жозе Моуриньо, Пеп Гвардиола (барчаси 3 мартадан).

Шунингдек, Юрген Клопп Лига мураббийлари ассоциацияси (LМА) томонидан ҳам мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар