• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Абхазия бош вазири Александр Анквабнинг айтишича, Польшадан келган эмиссарлар (давлат ёки сиёсий ташкилотлар томонидан турли топшириқларни бажариш учун бошқа мамлакатга юборилган махсус вакиллар) Грузияда Россияга қарши «иккинчи фронт» очишга уринмоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

У Абхазия раҳбарияти вазиятни кузатиб бораётганини таъкидлади.

«Биз ҳар қандай вазиятда, айниқса, бугунги кунда ҳушёрликни йўқотмаймиз. Европанинг турли давлатларидан, хусусан, Польшадан эмиссарлар келиб, иккинчи фронтни очишга илҳомлантираётгани ҳақида жуда кўп маълумотлар пайдо бўлаётган бир пайтда биз сергакмиз», — деди вазир ОАВда пайдо бўлган маълумотларга изоҳ бериб.

Анкваб минтақадаги вазият ҳар доим таранглигича қолаётганини таъкидлади, аммо Грузияда кескинлашувга йўл қўймайдиган «ақлли одамлар» етарли эканига ишонч билдирди.

Россиянинг Украинага босқини фонида бир қатор украиналик сиёсатчилар Грузияга нисбатан турли баёнотлар берганди. Жумладан Олий Рада депутати Фёдор Вениславский грузинлар ҳокимиятни «аниқ қадамлар ташлашга, Абхазия ва Жанубий Осетияни озод қилишга» мажбурлаш учун камдан-кам учрайдиган имкониятга эга эканини таъкидлаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Киев ва айрим Ғарб давлатларини Грузиянинг Абхазия ва Жанубий Осетияда «иккинчи фронт» очишига қаратилган провокацион чақириқларда айблаган.

Ўхшаш янгиликлар