• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Ўзбекистондаги мавжуд метан газ заправкаларидаги турнақатор навбат, шунингдек айни кунда юзага келган газ тақчиллик сабаб бензин ёнилғисига талаб ортмоқда. «Дарё» кузатувчиларининг хабар беришича, бу талаб жойларда арзон бензин нархи ошишига олиб келган.

Бугун аввалига Сурхондарё вилоятидаги заправкада, сўнгра республика миқёсидаги 299 та заправкада бензин нархи ўзбошимчалик билан оширилгани, шунингдек сифатсиз ёнилғи сотилгани боис, уларга бензин етказиб бериш тўхтатилгани хабар қилинди.

«Дарё» нашри кузатувчилари тадбиркорларга чора қўлланилса-да, айрим ҳудудларда ҳолат ҳамон яхшиланмаётганини, ўзбошимчалик давом этаётганини хабар берди. Таъкидланишича, Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида, Сурхондарё вилоятининг Термиз, Шеробод ва Денов туманидаги АЁҚШларда, шунингдек, Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги заправкаларда АИ-80 маркали бензин 8000 сўмдан сотилмоқда.

Фото: Скриншот

Фото: Скриншот

«Дарё» мухбирлар ҳам ҳудудларда бўлиб, АИ-80 маркали арзон бензин нархлари билан қизиқди.

Тошкент шаҳри

Пойтахт Тошкентда энг арзон бензин — АИ-80 маркали ёнилғи 6800 сўмдан 7100 сўмгача бўлган нархларда сотилаётганига гувоҳ бўлдик.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча заправкаларда АИ-80 маркали бензин мавжуд ва нарх 6800 сўмдан ошмаган. Тадбиркорларга қарашли заправкаларда эса айнан шу маркали бензин 6950 сўмдан 7100 сўмгача бўлган нархни ташкил қилмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тошкентда кечки пайт аксарият заправкаларда АИ-80 маркали бензинни топиб бўлмай қоляпти. Борсак, тугаган дея қиммат маркали бензинни тавсия қилишади. Ҳайдовчиларнинг кўпчилиги заправкалар АИ-80 маркали бензинни кечки пайт қиммат маркали бензин деб сотишади дейишади. Баъзан шу гапларда ҳам жон бормикин деб ўйлаб қоласан киши, — дейди «Дарё» мухбирига бу ҳақда гапирган ҳайдовчи.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Наманган

Наманганда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг аксарияти ишламаяпти, фаолият кўрсатаётганларида эса тонг бўлмай узундан-узоқ навбат юзага келиб, ҳеч қанча вақт ўтмай ёпилмоқда. Шу туфайли вилоятдаги бензин қуйиш шохобчаларида ҳам навбатлар кузатилмоқда.

 

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Турнақатор навбатлар айниқса «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида кўп, чунки уларда АИ-80 маркали бензин 6800 сўмдан сотилмоқда. Хусусий бензин қуйиш шохобчаларида эса бу нарх 7500 сўмни ташкил этмоқда. Аммо уларда ҳам навбатлар борлигига гувоҳ бўлиш мумкин, чунки кўпчиликда хусусийларда бензин сифатлироқ бўлиши ҳақидаги тушунча шаклланган.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

«Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида А-92 маркали бензин 11 минг, хусусийларда эса 10 500 сўмдан иборат. Қизиқ томони, шу маркали бензин қуймоқчи бўлган ҳайдовчилар учун навбат йўқ.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

Қашқадарё 

«Дарё»нинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Муроджон Амировнинг маълумот беришича, вилоят маркази Қарши шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз»га қарашли бензин қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин 6800 сўмдан сотилмоқда.

 

Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

Фото: «Дарё» / Муроджон Амиров

Бу маркадаги бензин тадбиркорларга қарашли бензин заправкаларида ҳам 6800 сўмдан 7000 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда, — дейди у.

Мухбирнинг қўшимча қилишича, вилоятда «Ўзбекнефтгаз»га қарашли бензин қуйиш шохобчалари Қарши шаҳри ва Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган бўлиб, айнан шу шохобчаларда бензинга навбат кузатилади. Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли Қарши шаҳридаги бензин қуйиш шохобчаларида АИ-91 маркали бензин йўқ. АИ-92 бензини 9500 сўм, АИ-95 бензини эса 10500 сўмдан сотилмоқда».

Метан газлардаги қатор навбатлар оқибатида бензинда юришга мажбур бўляпмиз. Мен АИ-80 бензинидан харид қиламан. Ҳозирча нархлар ошмаган, аммо ошиб кетадиган бўлса, кўпчиликнинг чўнтаги кўтармайди, — дейди мухбир билан суҳбатлашган ҳайдовчилардан бири.

Қорақалпоғистон

«Дарё»нинг Қорақалпоғистондаги мухбири Шуҳрат Саидаҳмадовнинг маълумот беришича, ҳудуд маркази Нукусда АИ-80 маркали бензин 7000 сўмдан, АИ-92 маркали бензин 12 минг сўмдан сотилмоқда.

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Шохобчаларда куннинг иккинчи ярмига келиб навбатлар кўпаймоқда. Баъзи шохобчаларда АИ-80 маркали бензин тугаб қолган вазиятлар бўлса, баъзиларида АИ-91 ва АИ-92 маркали бензинлар танқислиги кузатилмоқда, — дейди Шуҳрат Саидаҳмадов.

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фото: «Дарё» / Шуҳрат Саидаҳмадов

Фарғона

«Дарё»нинг Фарғона вилоятидаги вакили Азизжон Эрматовнинг хабар беришича, вилоятда нафақат «Ўзбекнефтгаз» хусусий заправкаларда ҳам АИ-80 маркази бензин нархи 6800 сўм этиб белгиланган.

 

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

 

Мавзуга доир: 

Ўхшаш янгиликлар