• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Жиззахда 34 бош балиқ овлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилган.

Айдар-Арнасой кўллар тизими, Арнасой бўлимида ўтказилган рейд давомида, Ш.Рашидов тумани, "Қатортол" МФЙда яшовчи фуқаро Ж. З. томонидан 1 дона резина қайиқ ва 65х65 мм ўлчамдаги лескали тўрлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлангани маълум бўлган.

Ҳуқуқбузарлар жами 34 бош — 20 бош зоғора (сазан), 6 бош оқсила (судак), 4 бош дўнгпешона (толстолоб) ва 4 бош товонбалиқ (карас) балиқларини ноқонуний равишда овлашган. Улар ҳайвонот дунёсига жами 23 млн 936 минг сўм миқдорида зарар етказишган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Фориш туман судига юборилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар