• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатимизни дуненинг иқтисодий ривожланган давлатлар қаторига қиритишдир. Бунда алоҳида эътибор илғор ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва жамиятнинг барча соҳаларига кенг татбиқ этишга қаратилган.

Жумладан, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш, бу борадаги экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш асосий мақсадлардан бири эканлиги қайд этилган.

Шу билан бирга рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этади.

Оҳирги 7 йилда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун 1,3 млрд. АҚШ доллари жалб этилиб, шундан 54 фоизи (700 млн. АҚШ доллари) тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларига тўғри келди.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, оптик толали алоқа линиялари узунлиги 20 мингкм.дан 170 минг км. етиб, 8,5 баробарга ошди. Интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 58баробарга оширилиб, унинг тезлиги 55 Гб/с дан 3 200 ГБ/с га етказилди.

Энг муҳими, интернет нарҳини туширишга эришилди. Халқаро интернетга уланиш нархи оператор 
ва провайдерлар учун қарийб 33 баробарга арзонлашди.Натижда 1 Мбит/с учун Интернетга уланиш нархи 30 минг сўмгача пасайтирилди. Ўз навбатида сўнгги 7 йил мобайнида мобил интернет нархи қарийб 9 баробар арзонлашди

Бунинг натижасида Интернет абонентлари сони 2016 йилда 22 млн. тани ташкил қилган бўлса, 2022 йил якуни ҳолатига 31,1 млн.  ташкил этган.

Сўнгги уч ярим йилда 31,4 минг та қўшимча таянч станциялари ўрнатилиб уларнинг умумий сони 57,4 мингтага етказилди, республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси99 фоизга (мобил алоқа абонентлари сони 31,9 млн.), кенг полосали мобил Интернет қамрови 98 фоизга етказилди.

2018 йилда аҳолини рақамли телевидение билан тўлиқ қамраб олиш якунланди, бу кўрсаткич 2016 йилда 68 фоизни ташкил этган.

2022 йил якуни бўйича рақамли иқтисодиёт соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2,77 фоизгаетказилди. Бунда, АКТ соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 3,6баробарга ошиб, 22,9 трлн.сўмни ташкил этди.

Мамлакатимиз томонидан эришилган ютуқларни халқаро ҳамжамият эътироф этди. Жумладан, охирги икки йилда Глобал инновацион индекс рейтингида АКТ хизматлари экспорти кўрсаткичи бўйича 42 поғонага ошди (129-ўриндан 87-ўринга кўтарилди). 7 йил ичида мобил интернет нархирейтингида 68 ўриндан 15 ўринга кўтарилди.

Ўхшаш янгиликлар