• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Аввал хабар берганимиздек, 15 апрель куни ноъмалум шахслар юзларига ниқоб таққан ҳолда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп қаватли аҳоли яшаш ҳудудида кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилганликлари бўйича хабарлар тарқалганди. 

Юнусободда дарахт кўпорган ниқобли ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланди. Ҳолат бўйича Бош прокуратура изоҳ берди.

Прокуратура органлари томонидан мазкур хабар асосида текшириш ўтказилмоқда.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ўхшаш янгиликлар