• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

ЖЧ-2026 саралаши доирасида яқинда Гонг Конгга қарши учрашув ўтказиб, ғалаба билан қайтган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун “Жар” стадионида машғулот ўтказди. Навбатдаги рақиб яна Гонг Конг. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 26 март куни 19:30 да бошланиши белгиланган. 

Тўлиқ таркибда машғулот ўтказган Ўзбекистон терма жамоасига фақатгина бош мураббий Сречко Катанец етишмади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра Катанец кутилмаганда соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли ўз ватани Словенияга жўнаб кетган. Машғулот жараёнини унинг ёрдамчиси Алеш Чех бошқариб борди.  

Машғулот аввалида терма жамоа сардори Элдор Шомуродов ортда қолган учрашув, терма жамоадаги муҳит ва бош мураббий Сречко Катанец йўқлиги жамоага қандай таъсир қилиши ҳақида гапириб ўтди.


Миллий терма жамоадаги дастлабки голини киритган Рустам Ашурматов эса бу унинг илк гол эканлигидан хабари йўқлигини, бирнчи таймда гол уришда муаммолар бўлганлиги ҳақида гапирди.

Ўхшаш янгиликлар