• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.9°C
Detail image

Пекин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро қўмитасининг Хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг саккизинчи йиғилиши ҳамда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари Бобур Усманов ва Сун Вэйдун бошчилик қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган. 2024 йилда Хитойга ташкиллаштирилган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хитой томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланган.

Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилган.

Ўхшаш янгиликлар