• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Жумадан шанбага ўтар кечаси Истанбул ва Туркиянинг бошқа шаҳарлари аҳолиси метеорит учишига гувоҳ бўлишди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.

Ушбу ҳодиса Бурса, Ялова, Кожаэли, Бартин, Зонгулдак, Карабук, Чанқири ва Сорумда ҳам кузатилган.

“Бу омилларнинг барчаси (ҳажми, тезлиги, таркиби) турли хил рангларга олиб келади, бу эса ҳар бир метеорит ҳодисасини ўзига хос ва визуал таъсирчан табиий ҳодисага айлантиради”, дейилади мамлакат космик агентлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам Туркиянинг жануби-шарқида метеорит учиши қайд этилганди.

Ўхшаш янгиликлар