• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаролар Р.Б. ва О.А.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Р.га 77,9 минг Туркманистон манатини 6 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Чилонзор туманида жойлашган “Korzinka” савдо маркази олдида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б.А. ва А.Қ.лар ўзаро тил бириктириб, 213 минг Туркманистон манатини фуқаро Р.га 13 минг АҚШ доллари ва 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар