• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  

Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,1 миллион сўм), Навоий, (6,5 млн. сўм), Тошкент (4,8 млн. сўм), Андижон вилоятлари (4,4 млн. сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4 млн. сўм) қайд этилган.

Энг кам иш ҳақи Самарқанд (3,7 миллион сўм), Қашқадарё (3,6 миллион сўм) ва Сурхондарё (3,5 миллион сўм) вилоятларида қайд этилган.

Белгиланган даврда республика бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 миллион сўмни ташкил этди.

Ўхшаш янгиликлар