
Тошкентда иккита судья судда адолат ўрнатмаганлиги учун ишдан олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д. Хайруллаева - ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
- Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси С. Мадиярова - ёзма аризасига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.