• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Чилонзор  туманида содир бўлган 2 та ЙТҲда 10 та машина шикастланди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар қилди. 

Маълум қилинишича, кеча, 24 март куни соат 21:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 6 та автомашиналар иштирокида;

Ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Ш.Т. бошқарувидаги Matiz русумли автомашина;

1997 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина;

1982 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги Epica русумли автомашина;

1994 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина;

1997 йилда туғилган У.К. бошқарувидаги Nexia 3 русумли автомашина;

1995 йилда туғилган М.П. бошқарувидаги Nexia 2 русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Шунингдек, 24 март куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Тахтагул-КХАЙ кўчалари кесишган чорраҳасида BMW русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат давомида  Matiz русумли автомашинасининг орқа қисмига тўқнашиши, тўқнашувдан сўнг BMW русумли автомашинаси КХАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган KIA русумли автомашинасининг чап томонига тўқнашиши, тўқнашув зарбидан KIA автомашинаси бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu 2 русумли автомашинасига  тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида BMW автомашинаси ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси шунингдек KIA автомашинасининг ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси тан жароҳат олган, шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Ўхшаш янгиликлар