• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманлари ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалар ўрнатилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Ўхшаш янгиликлар