• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган андижонлик фуқаро қидирилмоқда. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Дилшод Абдуллаев 1982 йил Андижон вилоятининг Избоскан туманида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяга боради ва “Жавҳад ан нусра” халқаро террористик ташкилотнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” гуруҳининг ғоявий етакчилари таъсирига тушиб қолади. Ушбу ташкилот ғояларини қўллаб-қувватлаб, Жанубий Кореядан Туркияга, у ердан  Сурияга ўтиб, террорчилик ташкилоти таркибида фаол жанговар ҳаракатларда қатнашиб келган.

Дилшод Абдуллаев ҳозирда ҳам жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани аниқланган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида унга нисбатан 2023 йилда жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.   
 

 

Ўхшаш янгиликлар