• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Сирдарёда Дамас Исузу юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати xaбар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа 24 май куни соат 02:20 ларда Мирзаобод тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 21,6 километрида содир бўлган. 

“Термиз-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Дамас русумли транспорт воситаси шу йўналишда ҳаракатланаётган Исузу билан тўқнашиб кетган. Ушбу автоҳалокат оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар