• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан рейд ўтказилган. 

Рейд давомида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона “МАН” русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланган.

Суриштирув давомида қум-шағал “Шарқ нефтгаз бизнес” МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва МЧЖ раҳбаридан тушунтириш хатлари олинди. Шунингдек, иккита юк машинаси ҳамда экскаватор жарима майдонига жойлаштирилган.

Шағал маҳсулоти қазилган жойда олиб борилган ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди. Ҳолат натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни 18-моддаси ҳамда “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилган.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилган.

Ўхшаш янгиликлар