• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Саудия Арабистонида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашининг 46-йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Нуриддин Холиқназаровнинг Кенгаш аъзолигига қабул қилингани тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.

Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар