• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Жорий йилнинг 15 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи фуқаро Н.М. Самарқанд вилояти ИИБ навбатчилик қисмининг 102 рақамига мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳри, "Ватанпарвар" маҳалласи, "Спирина" кўчасида яшовчи келини И.Я. икки нафар фарзанди билан шу йилнинг 15 апрель куни соат 15:00 атрофида уйидан номаълум томонга чиқиб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

2024 йил 16 апрель куни соат 08:00 атрофида "Дарғом" каналининг Тойлоқ тумани, "Ғўлба" МФЙ худудидан оқиб ўтувчи қисмидан вояга етмаган А.Н. (қиз бола) ва М.Н.нинг (ўғил бола) мурдаси топилган. 

Аниқланишича, 24 ёшлиаёл 2 нафар фарзанди билан ўзини "Дарғом" каналига ташлаб жонига қасд қилган. Аёл нима сабабдан жонига қасд қилгани ҳозирча маълум эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўхшаш янгиликлар