• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Россиянинг Москва шаҳрида ўзбекистонлик эркак ахлатхонадан 65 минг доллардан зиёд пул топиб, уни эгасига қайтарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, у Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган, 14 йил давомида ҳар йили Москвага қатнаб ишлайди. Воқеа бўлган куни телефон рақамига бир аёл қўнғироқ қилиб, ишга чақирган. Ошхонасида бўлган барча буюмларни ахлат учун мўлжалланган контейнерга солиб, ташлаб юборишини айтган. Улар ахлатхонага олиб бориб, контейнерларни ташлаган, аёл иш ҳақини берган. 

“Соат кечаси 23:00 ларда аёл яна телефон қилди, қаердасан, икки бола билан кел, бугун ишлаганингизда уйнинг ҳужжатлари чиқиб кетиб қолибди, деди. Вақтим йўқлигини айтганимда кўнмади. Хуллас, бошлиқ қўнғироқ қилди. Кейин бориб, контейнерни кўрсатдим. Сенга бугун тўлаганимдан икки баробар кўп тўлайман, ҳужжатларни топайлик, деди. 5 та катта контейнер бор эди. Улардан бирини очсак, битта қоғоз ва 5 миллион рубль пул турибди. Пулни олдик. Қочиб кетсак ҳам бўларди, лекин қочиб қаерга борамиз? Ҳужжатларимиз ишхонамизда, бу пул бизга тегишли ҳам эмас”, — дейди эркак.

У, шунингдек, пулларни қайтаргани учун рағбатлантирилганини ҳам маълум қилди

“Ишхонам ҳозир 100 минг рубль мукофот пули берди. Хотинингни олиб кел, сенга фуқаролик паспорти берамиз ва яшаш учун ҳовли ҳам берамиз, дейишди. Мен ҳамма нарсам етарли эканини айтдим ва рад этдим”, — дейди у.

Ўхшаш янгиликлар