• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Россиянинг Тюмень вилоятида беш нафар ўзбекистонлик йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда "Tumentoday" хабар берди

Қайд этилишича, воқеа бугун, 25 май куни Аромашево – Вагай трассасида содир бўлган. Фуқаролар “Kia” русумли автомобилда Сургутдан Россия чегарасига кетаётган бўлган.  

“Kia” русумли автомобиль йўлнинг 18-километрида бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 28 ёшли ҳайдовчи, уч ва беш ёшли икки бола, шунингдек, 30 ёшли йўловчи аёл ҳамда 32 ёшли йўловчи эркак жабрланган. 

“Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ҳаракат вақтида хавфсиз тезликни танламаган”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар