• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан музокара ўтказди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Қайд этилишича, томонлар Россия-Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган ҳамда минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашган.

Хусусан, икки давлат ўртасида “ҳамкорликнинг кўплаб қизиқарли йўналишлари” бор, деб таъкидлади Россия президенти.

“Боку минтақадаги хавфсизлик масалалари Москва иштирокида ҳал этилаётганидан мамнун. Россия Кавказда минтақавий хавфсизлик ва кенгроқ география нуқтаи назаридан фундаментал давлат”, деди Алиев.

Ўхшаш янгиликлар