• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Фуқаро хонадонига кириб қолган эчкиэмар табиатга қўйиб юборилди, дея хабар қилмоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи Исроиловлар оиласидан мурожаат келиб тушган.

Мурожаат бориб ўрганилганида фуқаро Сирожиддин Исроиловнинг уйига бир бош дала эчкиэмари кириб қолганлиги ва унга ҳеч қандай жароҳат етказилмаганлиги маълум бўлди. 

Эчкиэмар саломатлиги яхши бўлганлиги сабабли аҳоли яшаш жойидан узоқ, эчкиэмарлар яшаши учун мос келадиган ҳудудга қўйиб юборилди. 

“Хонадонингизга Қизил китобга киритилган, ноёб, йиртқич жониворлар кириб қолса ёки шу ҳолатга гувоҳ бўлсангиз, Экология вазирлиги ёки вазирликнинг тегишли ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинг!” - дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар