• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Москва шимолидаги Алфи минораси осмонўпар биноси қурувчилари ўртасида ошхонадаги навбат сабаб муштлашув бўлди. 

Муштлашганлардан 35 нафари ўзбекистонлик бўлиб, жанжал ошхонадаги навбат талашишдан келиб чиққан. Муштлашув натижасида икки киши вафот этган. 37 нафари эса полиция бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда База ёзмоқда. 

Маълум қилинишича муштлашув 16 ноябрь куни содир бўлган. База хабарига кўра, икки ишчи тиббий ёрдамга муҳтож бўлган – уларда кўкаришлар борлиги аниқланган ва тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин қўйиб юборилган.

Бўлимга жами 37 киши — 35 нафар Ўзбекистон, бир нафар Россия, бир нафар Туркия фуқароси олиб келинган. Улардан тўрт нафари қўлга олинган, яна бир неча киши қидирилмоқда. 

Шовқин қўзғатувчиларга нисбатан “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар