• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Москва Басманний суди Crocus City Hallдаги терактда иштирок этганликда гумон қилинган яна икки нафар гумонланувчи – Муҳаммадсобир Файзов ва Шамсидин Фаридунийни 22 майга қадар ҳибсга олди, деб ёзади BBC.

Бунгача Басманний суди яна икки гумонланувчи Далержон Мирзоев ва Муродали Рачабалисодани ҳибсга олишга рухсат берган эди. Суд матбуот хизмати хабарига кўра, улар ўз айбига иқрор бўлган. Учрашувлар ёпиқ тарзда ўтказилган.

Россиянинг “Интерфакс” агентлиги хабар беришича, айбланувчида калтакланиш аломатлари бўлган. Файзов ногиронлар аравачасида судга олиб борилган.

Теракт содир этганларнинг тўрт нафари ҳам тожикистонлик бўлиб, улар Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси (3-қисм “б” банди) бўйича террор хуружи содир этишда айбланмоқда, бунинг учун умрбод қамоқ жазоси назарда тутилган.

 

 

Ўхшаш янгиликлар