• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Россиянинг Киров шаҳри полицияси Ўзбекистонда одам савдосида гумонланаётган 21 ёшли мигрантни қўлга олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб “Lenta” хабар берди. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, эркак давлатлараро қидирувда бўлган. Россия ҳудудида у Ўзбекистон тергов органларидан яшириниб юрган. У қизни сотгани учун қидирувда бўлганини полицияга тан олган. 

Қайд қилинишича, Бухорода унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси («Одам савдоси») билан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.  

“Қул савдогарининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”,­–дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар