• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

“Бу калтаклар тўрт йил давом этди”. Алишер Усмонов оиласининг собиқ келини Диёра Усмонова биринчи эри томонидан зўравонликка учраганини айтиб берди.

"Дўстлар, хайрли кун. Нима учун бугун ушбу видеони ёзиб олишга ва шахсий ҳаётим ҳақида айтиб беришга қарор қилганимни билмайман. Бу гапларим боўимга бало бўлиши ҳам мумкин. Лекин менинг булар кимгадир фойдали эканлигига ишонаман. Бу орқали инсонлар тасаввурларни ўзгартиришига ёки оиладаги зўравонликдан азият чекаётган аёлларга қандайдир йўл кўрсатишига, улар учун фойдали бўлишига умид қиламан", дейди Диёра.

Унинг бу видео чиқиши яни шахсий ҳаёти ҳақидаги ҳақиқатлар шу вақтгача ўзимга хавф тўғдирган бўлса буни беркитиш жамиятга хавф тўғдиради.  

«Ҳозир 21 ёшдан 25 ёшгача бошдан кечирган ҳаётим ҳақида гапириб бермоқчиман. Ҳатто 19 ёшдан бошлаб деб ҳисобласа ҳам бўлади.

Мен биринчи эрим билан жуда қийин муносабатларда эдим. Биз бир-биримизни севардик ва никоҳимиз учун жуда қаттиқ курашдик, аммо, кейинчалик, у менга қўл кўтара бошлади. Бу калтаклар тўрт йил давом этди. Мия чайқалиши қайд этилди, жуда кўп қон йўқотганман ва бутун танам кўкариб кетарди. Кўплаб мебель ва эшиклар синарди.

Буларнинг барчаси изсиз ўтмаслиги керак, менимча, ҳаётимизда содир бўлаётган ҳамма нарса қандайдир маънога эга. Эҳтимол 10 йилдан кейин мен бошимдан кечирган ҳаммасини сиз билан баҳам кўраман. Бу қандай бўлганини ва нима учун содир бўлганини тушунтираман. Эҳтимол, бу қандайдир фойда беради», дейди Усмонова.

Шунингдек у оиладаги зўравонликларда эр ва хотин тенг айбдор бўлишини айтган.

"Бунда нафақат эр айбдор. Бундай вазиятда 50 фоиз айб аёлда ҳам бўлади. Бизнинг муаммойимиз — ўзимизни етарлича қадрламаслигимизда, жасоратли эмаслигимизда ва етарлича оёққа туриб олмаганимизда.

Биз ота-оналаримизга айтиб, тескари натижага эришишдан қўрқамиз. Биз ота-онамизнинг олдига қайтишга қўрқамиз. Биз ҳаммасини қайтадан бошлашга қўрқамиз, чунки у ўзгаради, келажакда ҳаммаси яхши бўлади. Бу кунлар ортда қолади деб умид қиламиз. Мана шу бизнинг муаммомиз", дейди у.

Бундан ташқари Диёра ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган видео остида шундай изоҳ қолдиради:

"Қизлар, оиладаги зўравонлик ва зўравонлик ҳақида гапиришдан қўрқманглар. Бу видеодан кейин яқинларим менга нима дейишларини билмайман, лекин мен бу курашга ўз ҳиссамни қўшишимга ишонаман ва қийналаётганларга ёрдам бериш учун ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрман. Илгари бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ эди. Энди, зўравонликка қарши оз бўлсада курашиш, чора кўриш бошланди. Одамлар зўравонликларни очиқ айтишга ўзида куч топа оляпти. Мен бундан жуда хурсандман"

Ўхшаш янгиликлар