• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 13:00 да Истанбул вилояти Шишли туманидаги 16 қаватли турар-жой биносида юз берган ёнғинда 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган тунги клубда содир бўлган, клуб Рамазон ойи муносабати билан фаолият юритмаётган бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган. 

Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ж

Жабрланганлар ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.

 

Ўхшаш янгиликлар