• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада отишма содир бўлди.ҳодиса юз берди, деб хабар қилди “24.kg”. 

Унга кўра, қирғиз ҳарбийлари давлат чегарасидан 250–300 метр узоқликда, бошқа давлат ҳудудида мол боқаётган тожик чўпонларини аниқлаган. Ҳудудни тарк этиш талабига жавобан чўпонлар аскарларга қарата тош отган. Улардан бири эса чегарачиларга бир неча марта ўқ узган”, — дейилади чегара хизмати хабарида.

Ҳозирча Тожикистондан маълумот тасдиқланмаган.

Айтилишича, чегарачилар ҳавога бир неча марта ўқ узган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан жароҳат олган, бироқ бу жароҳат айнан чегарадаги ҳодиса натижасида юзага келгани ҳақида ҳеч қандай далил келтирилмаган.

Ҳозирда икки томон чегара хизматлари вакилларининг учрашуви кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар