• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланган МЧЖлар аниқланди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N-K.” МЧЖ раҳбари Х.Х. ва бошқалар Қарши шаҳри “Ғафур Ғулом” МФЙ кўчасидаги ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.N.” МЧЖ масъул шахслари Яшнобод тумани Тузел-1 массивида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказишиб, жами 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Ўхшаш янгиликлар