• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

Kepios рақамли консалтинг фирмаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, қарийб беш миллиард одам ёки дунё аҳолисининг 60 фоиздан сал ортиғи ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи ҳисобланади.

Унда қайд этилишича, 2022 йилдан буён ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони 3,7фоизга ошган ва бутун интернет аудиторияси сонига (5,19 миллиард киши) яқинлашган. Одамларнинг ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақти ҳам ошиб, кунига ўртача 2 соат 26 дақиқани ташкил қилди.

Ижтимоий тармоқларда 16-24 ёшдаги аёллар энг кўп вақт ўтказса, 55-64 ёшдаги эркаклар энг кам фаоллик кўрсатмоқда.

Ўртача ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси еттита платформага уланган, улардан энг оммабоплари WhatsApp, Instagram ва Facebook.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, одамларнинг ижтимоий тармоқларда ўтказадиган вақти сезиларли даражада минтақага боғлиқ.

Шарқий ва Марказий Африкада ҳар 11кишидан фақат биттаси ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. Ҳозир дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган Ҳиндистонда бу кўрсаткич ҳар уч кишидан бирига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар