• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Бухорода 6 май куни маст қиз ҳаракатланаётган машинадан танасини чиқариб ўйнагани учун ҳайдовчи ва йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, машина ҳайдовчиси қизнинг мастлигини билмай, уни минишига рози бўлган.

"Унинг машина ойнасидан танасини чиқарганини кўрмай қолдим. Кўриб, кейинроқ йўл четида тўхтаб, йўловчини ўриндиғига ўтқазиб қўйдим ва хавфсизлик камарини тақдим. Бошқа ҳайдовчилардан бу хатони такрорламасликни сўрайман", — ҳайдовчи.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳайдовчи ва унинг йўловчисига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

"Хурсандчилигимдан, спиртли ичимлик таъсирида эдим. Қилган ишимдан пушаймонман, ҳеч кимга тавсия қилмайман", — дейди йўловчи.

Ўхшаш янгиликлар